Байден: Россия ва Хитой бизнинг рақибларимиз, аммо ҳамкорлик учун йўналишлар мавжуд

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Москва ва Пекин билан баъзи соҳаларда, гарчи улар рақиб деб ҳисобланса-да, ҳамкорлик қилиши кераклигини эълон қилди.

“Дунё кескин ўзгариб бормоқда, – деди Байден сешанба куни Миллий разведка идораси ходимларига сўзлаган нутқида. “Бизнинг технологик устунлигимизни сақлаб қолиш, таъминот занжирларини мустаҳкамлаш учун шериклар ва иттифоқчилар билан ишлашимиз ва технологияларга оид қоидалар авторитаризмни эмас, демократияни қўллаб-қувватлашини таъминлаш жуда муҳим”.

АҚШ президенти “Шу билан бирга, биз рақобатдош деб ҳисобланган ва келажакда ҳалокатли рақобатчилар бўлиши мумкин бўлган Хитой ва Россия каби мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлашимиз керак”, деб қўшимча қилди.

Вашингтон, Москва ва Пекиннинг умумий манфаатларини ифода этадиган масалалар орасида Байден иқлим ўзгаришига қарши курашни эслатиб, бу барча мамлакатларга таъсир қиладиган умумий таҳдид эканлигини ва стратегик масала эканлигини таъкидлади.