Блинкен Беларус мухолифатининг раҳбари билан учрашди

Душанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Беларус мухолифати раҳбари Светлана Тихановская билан учрашди ва Вашингтон Беларус халқининг демократияга интилишларини ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Светлана хоним бошчилигидаги Беларус оппозиция ҳаракати янги демократик раҳбарият ва иқтисодий ислоҳотларни талаб қилмоқда. Уларнинг айтишича, ўтган йилги сайловлар ҳукумат томонидан сохталаштирилган.

Жаноб Блинкен Тихановская хоним ва Москванинг танқидчиси сифатида танилган учинчи рақамли Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд ўртасидаги учрашувга Беларус оппозицияси раҳбари Оқ Уйда бўлиб ўтадиган музокараларга ташриф буюришидан бир кун олдин қўшилди.

Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг айтишича, жаноб Блинкен ва Тихановская хоним президент Александр Лукашенконинг «давом этаётган қатағонларини муҳокама қилдилар».

«АҚШ Беларус халқи ва унинг инсон ҳуқуқлари, демократия ва уларнинг Евроатлантик истакларига бўлган интилишларига ён босиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради», – деди жаноб Прайс журналистларга.