Бирлашган Араб Амирликлари қаҳрамон-шифокорларга олтин визалар бермоқчи

Касалликка қарши кураш фронти қаҳрамонлари бўлган шифокорларни мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига қўшган улкан ҳиссалари ҳурматидан олтин визаларни олиш учун ариза топширишга чорлашмоқда.

Олтин виза бу Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид томонидан йўлга қўйилган узоқ муддатли яшаш рухсатномаси бўлиб, миллат тараққиётини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнаган турли соҳа мутахассисларини тан олишга қаратилган.

Олтин виза шифокорларга ва уларнинг оилаларига 10 йиллик яшаш ҳуқуқини беради ва бу уларга мамлакатда илдиз отишига имкон беради.

Ушбу қадам БАА соғлиқни сақлаш соҳасига энг ёрқин ва энг яхши истеъдодларни узоқ муддатга жалб қилишга мўлжалланган.

Мамлакатнинг соғлиқни сақлашни назорат қилиш органлари томонидан лицензияланган барча шифокорлар сентябрь ойига қадар smartservices.ica.gov.ae веб-сайти орқали олтин виза учун мурожаат қилишлари мумкин.

Дубай лицензиясига эга шифокорлар smart.gdrfad.gov.ae веб-сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Тегишли давлат идоралари талабларга жавоб берадиган шифокорларга олтин виза бериш учун аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади.

Дубайда 200 нафардан ортиқ шифокорларга ўтган йилнинг май ойида Ковид-19 билан мардоновор курашгани учун 10 йиллик олтин визаси берилди.

Битирув имтиҳонларида юқори кўрсаткичларга эришган ўрта мактаб ўқувчилари ҳам БАА ҳукумати томонидан олтин виза билан тақдирланадилар. 95 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган ўқувчилар ўзлари ва оила аъзолари учун 10 йиллик визани қўлга киритишлари мумкин.