Эмланмаганлар жамоат транспортидан фойдалана олмайди

Чеченистон ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган инсонларнинг жамоат транспортидан фойдалана олмаслигини эълон қилди.

Вакцина олмаганларга шунингдек дўконлар ва масжидларга кириш ҳам таъқиқлаб қўйилди. Бу ҳақда республика ҳукумати раисининг ўринбосари ва коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий тезкор штаб бошлиғи Воҳид Усмаев хабар берди.

Усмаевнинг айтишича, эндиликда масжидларга кирмоқчи бўлган инсонлардан вакцинага қарши эмланганликни тасдиқловчи маълумотнома ёки сертификат талаб қилинади. Бундай ҳужжатлар барча турдаги чакана савдо муассасаларига, жамоат овқатланиш ерлари, маиший хизмат уйлари, спорт ва кўнгилочар ерларга кириш учун ҳам зарурдир.

Мамлакат президенти Рамазон Қодиров бундан аввал катта ёшдаги бутун аҳолини ёппасига эмлашга чақирган эди.