Француз қутқарувчилари 80 нафар қочоқни қутқарди

Француз қутқарувчилари мамлакат шимолий соҳилида жойлашган Па-де-Кале бўғозида қийин аҳволда қолиб кетган 80 нафар мигрантларни қутқарди. Бу ҳақда Ла-Манш ва Шимолий денгиз префектураси хабар қилган.

Префектуранинг берган маълумотларига кўра, қутқарилганлар орасида  60 нафар катталар ва 20 нафар ёш болалар бор. Уларнинг барчаси Кале портига олиб борилиб, қутқарув хизматлари ва полиция вакилларига топширилган.

Мигрантларнинг барчаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда.