Гейтс халқаро грант дастури

Билл Гейтс халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 300 та грант тақдим қилинади.

Билл Гейтс жамғармаси томонидан тақдим этиладиган ушбу грант дастурига 1991 йилда асос солинган. Ушбу грантни қўлга киритиш кўплаб халқаро талабаларнинг орзуси ҳисобланади.

Билл Гейтс грант дастури тафсилотлари:

Ким томонидан тақдим этилмоқда: Билл Гейтс;

Илмий даража: бакалавриат;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: АҚШ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 15 Сентябр.