Ҳумайний: намойиш ўтказганлар айбланмайди

Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Ҳумайний жума куни мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида сув танқислиги оқибатида норозилик билдирган эронликларни айблаб бўлмаслигини айтди ва расмийларни сув муаммосини ҳал қилишга ундади.

«Халқ ўз норозилигини намойиш этди … Лекин биз ҳақиқатан ҳам одамларни айблашимиз мумкин эмас ва уларнинг муаммолари ҳал қилиниши керак», – дея Ҳумайнийнинг сўзларини келтирмоқда Эрон ахборот агентликлари. Норозилик намойишлари бир ҳафтадан бери давом этмоқда.

«Худога шукур, барча давлат ва нодавлат идоралар (сув инқирозини ҳал қилиш учун) биргаликда ишламоқда ва (иш шу йўсинда) шиддат билан давом этиши керак», – дея қўшимча қилди Ҳумайний.