Исроил мудофаа вазири Францияга ташриф буюради

Исроил Мудофаа вазири Бенни Ганц шу ҳафта Франция президенти Эммануэл Макронни кузатиш учун ишлатилган Исроилнинг NSO кибергуруҳи томонидан сотилган айғоқчи дастурни муҳокама қилиш учун Францияга боради.

Макроннинг уяли алоқа ускунаси, эҳтимол NSO Group томонидан ишлаб чиқарилган Пегасус дастуридан фойдаланган Марокаш давлати кузатуви остида бўлган деган тахминлар бор, дея хабар беради Франциянинг Ле Монде газетаси. Франция раҳбари тергов ўтказишга чақирди.

Ганц чоршанба куни Франция мудофаа вазири Флоренс Парли билан учрашади, дейилади Исроилнинг расмий баёнотида. У Ливандаги инқироз ва Эрон билан тузилаётган келишувни муҳокама қилади. Шунингдек у Франция вазирига NSO мавзусида қўшимча маълумотлар тақдим қилиши кутилмоқда.

NSO ҳисобот ва айбловларни “нотўғри тахминлар ва тасдиқланмаган назарияларга тўла” дея рад этган. Пегасус фақат ҳукумат разведкаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан терроризм ва жиноятчиликка қарши курашда фойдаланиш учун мўлжалланган, дейилади компания баёнотида.