Jeep компанияси сув остида юра оладиган Wrangler автомашинасини ишлаб чиқаради

Бу ҳақда концерн бошлиғи Кристиан Менье янги Stellantis русумли электромобильнинг тақдимот маросимида сўзлаб ўтди.

Тадбир давомида бутунлай сувга туширилган янги Jeep Wrangler автомашинасининг тизери намойиш қилинди.

Меньенинг сўзларига кўра, 2030 йили янги русумдаги машина бемалол сув остига шўнғийди ва ҳаракат қилади.

Концерн бундан аввал 85 см.гача бўлган сув ҳавзасида юра оладиган Jeep Wrangler Xtreme Reconни намойиш қилган эди.