Каосинг Тиббиёт университетининг грант дастури

Тайванда жойлашган Каосинг Тиббиёт университетининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Ариза учун махсус тўлов кўзда тутилмаган. Шунингдек, IELTS тести натижалари ҳам талаб этилмайди.

ОТМ Тайваннинг Тайпей шаҳрида жойлашган. Ҳозирда универститетда 5000 нафардан кўпроқ халқаро талабалар таҳсил олади.

Каосинг Тиббиёт университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Каосинг Тиббиёт университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Тайван;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 15 октябр.