Кисвани алмаштириш ишлари бошланди

Саудия Арабистонида карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ҳожилар ҳаж ибодатини амалга оширишга давом этмоқдалар. Ҳар йили бўлгани каби бу санада ҳам Масжиди ҳарам ва Масжиди набавий ишлари Бош бошқармаси аърафа куни каъбанинг устидаги мато – кисвани алмаштириш ишларини бошлаб юборди.

Бошқарманинг берган баёнотига кўра, кисвани алмаштириш  ўтган кечаси бошланди ва уни 200 нафар ишчи амалга оширмоқда.