Коронавирусга қарши ҳапдориларни синаш бошланди

Япониянинг Shionogi компанияси коронавирусга қарши ҳапдориларни инсонларда синашни бошлади. Маълумотларга кўра, уларни кунда бир маҳал қабул қилиш керак.

Компания раҳбарининг сўзларига қараганда, мазкур дори касалликни 5 кун ичида енгишга қодир экан.Синовлар келаси йилгача давом этади.  

TheWall Street Journal нинг ёзишича, Shionogi компанияси коронавирусга қарши дори ишлаб чиқаришда Pfizer ва Merck билан рақобатлашмоқда.