Литвада маҳаллий аҳоли қочоқлар учун лагерь қурилишидан норози

Лагерь қурилишига қарши норозилик намойиши ўтказаётган кишилар ўз автомашиналари билан чодирлар қурилиши мўлжалланган шаҳарчага борадиган йўлни тўсиб қўйдилар. Бу ҳақда BNS АА хабар беради.

Литва Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ричардас Поцюснинг айтишича, улар чодирлар ва бошқа ашёлар юкланган юк машиналарини ўтказишмаяпти.

Воқеа Руднинкай қишлоғида содир бўлмоқда. Маҳаллий расмийлар қочқинлар учун вақтинчалик бошпанани қўшни ҳудуда жойлашган ҳарбий полигонда қуришни мўлжаллаган эдилар.

Маҳаллий мухбирларнинг айтишича, норозилик намойиши туфайли қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Йўлни тўсиб қўйганлар эса тахминан 500 кишидир.

Душанба куни Литва Ички ишлар вазири Агне Билотайте вақтинчалик бошпана қурилишини эълон қилган эди. У ерда 1500 га яқин қочоқларни жойлаштириш мўлжалланган.

Вазир чодирли шаҳарчанинг норозиликларга қарамай, барибир қурилишини таъкидлади.

Йил бошидан бери Литвада 1546 нафар, кўпчилигининг келиб чиқиши Осиёлик бўлган ноқонуний қочоқлар ушланган.