Ливан касалхоналари беморларга ёрдам кўрсатишни тўхтатади

Ливан касалхоналари эндиликда ҳар қандай ҳолатларда-коронавирусда ҳам беморларга ёрдам кўрсата олмаслигини эълон қилди.  Бунинг асосий сабаби эса- электрогенераторлар учун ёқилғи тақчиллигидир.

Ҳозирда мамлакат оғир иқтисодий инқирозни бошидан ўтказмоқда ва шифокорлар ҳукуматдан вазиятни ўнглаш учун зудлик билан чора кўришни талаб қилишмоқда.

“Бунчалик кўп миқдордаги беморларга электрогенераторлар етмаяпти. Устига-устак, биз суракли улар учун ёқилғи топиш билан оворамиз. Ливанда дизель ёқилғисини топиш жуда қийин, нархи ҳам қиммат”,-дейди касалхоналарнинг бирини бош шифокори Фирас Абиад.

Ёқилғи инқирози туфайли пойтахт Байрутга ҳам электроэнергия бор-йўғи 4 соатга берилмоқда. Бошқа маҳал эса генераторлардан фойдаланишга тўғри келмоқда.

Мамлакатда дори-дармон етишмовчилиги ҳам кузатилмоқда, уларнинг бир қисми Франциядан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилмоқда.