Оқ Уй: Байден Марк Гейтнштейнни Европа Иттифоқига элчи этиб сайлайди

Оқ Уйнинг сешанба куни билдиришича, Президент Жо Байден АҚШнинг собиқ элчиси Марк Гейтнштейн номзодини мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги элчиси лавозимига кўрсатган.

Гейнштейн собиқ президент Барак Обама маъмуриятида АҚШнинг Руминиядаги элчиси бўлиб ишлаган, халқаро ҳуқуқшунос ва Байден жамғармасининг кенгаши аъзоси.

Ўтган ой Байден АҚШнинг Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабати Доналд Трампникидан тубдан фарқ қилишини айтди.