Ой юзасидан сув қазиб олинади

Masten Space Systems компанияси ракета зарядлари билан Ой юзасидан сув қазиб олиш имкониятига эга Rocket M деб номланган робот-машина ишлаб чиқмоқда. НАСАнинг “Музни синдир” дастурида иштирок этадиган ушбу ровер Ойнинг музли тупроғини ёки реголитни майдалаш учун ракета импульсларидан фойдаланади ва кунига 100 кг музни йиға олади.

Ердан юк ташиш катта харажатларга сабаб бўлаётгани туфайли НАСА Артемис дастури орқали Ойда инсоннинг доимий бўлишини таъминлаш учун астронавтларга имкон қадар узоқ вақт давомида Ойда қолиш имконини берадиган янги технологияларни ишлаб чиқмоқда. Шу мақсад йўлида ҳаётни қўллаб-қувватлаш, ёқилғи ишлаб чиқариш, озиқ-овқат етиштириш ва бошқа кўплаб мақсадлар учун ишлатиладиган сув алоҳида аҳамиятга эга.

Ой жанубий қутбининг сояли ҳудудларидаги қоронғу кратерларда азалий музликлар шаклида катта муз конлари мавжуд.

“Музни синдир” лойиҳаси иштирокчиларининг вазифаси жанубий қутб яқинидаги Эйткен ҳавзасида ўрнатилиши керак бўлган Марс Роверини лойиҳалаштиришдан иборат. Бу ерда тахминан 70 миллион кг муз тўпланган деган тахмин бор.