Озарбайжонлик аскар ҳалок бўлди

Ҳарбий манбаларга кўра, Арманистон билан чегарада жойлашган ғарбий Калбажар вилоятида бир Озарбайжон аскари Арманистон томони ўт очгани сабабли ҳалок бўлди.

Аскар Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган Арманистон армияси томонидан ўлдирилди, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Ушбу ҳудудда жойлашган Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмалари жавоб чораларини кўрмоқда.

Арманистон чегарадаги вазиятни кескинлаштиришни мақсад қилган, дейилган баёнотда. Провокация учун тўлиқ жавобгарлик Арманистон зиммасида эканлиги таъкидланди.

Собиқ Совет Иттифоқи республикалари бўлган Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар 1991 йил арманистонлик ҳарбийлар Озарбайжоннинг бир қисми сифатида халқаро миқёсда эътироф этилган Юқори Қорабоғ (Тоғли Қорабоғ) деб номланувчи минтақа ва еттита қўшни вилоятларни эгаллаб олганидан бери кескинлашган эди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланган янги тўқнашувлар Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув билан якунланди.