Sinovac вакцинаси бўйича илмий тадқиқот ўтказилди

Лаборатория тадқиқоти натижаларига кўра, Sinovac Biotech нинг КОВИД-19 вакцинаси қабул қилингандан кейин ҳосил бўлган антитаналар аксарият тадқиқот иштирокчиларида иккинчи дозадан кейин олти ой ўтгач белгиланган меъёрдан камайиб кетган. Шунга қарамай, вакцинанинг учинчи дозаси кучайтирувчи таъсирга эга эканлиги айтилмоқда.

Икки ёки тўрт ҳафта оралиғида вакцинанинг иккита дозасини қабул қилган иштирокчиларнинг фақат 16,9% ва 35,2% қисмида, тадқиқотчилар иккинчи дозадан олти ой ўтгач аниқланадиган меъёр даражаси деб ҳисобланувчи вирусни нейтраллаш таъсирига эга антитаналар аниқланган холос.

Ушбу маълумотлар ҳар бирида 50 нафардан ортиқ иштирокчиларни ўз ичига олган иккита гуруҳда вакцина таъсирига асосланган ҳолда аниқланди. Тадқиқотда 540 нафар иштирокчига вакцина ёки плацебонинг (физиологик таъсирдан кўра беморга руҳий фойда берадиган зарарсиз ҳапдори, капсула ёки жараён) учинчи дозалари берилди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, антитаналарнинг камайиши вакцина самарадорлигига қандай таъсир қилиши аниқ эмас, чунки олимлар касалликнинг олдини олиш учун вакцина таъсирида хосил бўладиган антитаналар меъёрининг аниқ чегарасини ҳалигача аниқлаб олишмаган.

Олимлар ушбу тадқиқот антитаналарнинг таъсирини коронавируснинг кўпроқ ва тезроқ юқувчи вариантларига қарши синовдан ўтказмаганликларини ва учинчи дозадан кейин антитаналарнинг давомийлигини баҳолаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишлари кераклигини айтиб ўтдилар.

Тадқиқот Жиангсу провинцияси, Sinovac ва бошқа Хитой институтларидаги касалликларни назорат қилиш органлари мутахассислари томонидан ўтказилди.