Сноуден: Байден ва Макрон бир хил телефонларга эга ва уларни бузиш мумкин

АҚШ разведкасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Исроилнинг NSO компанияси дастури Америкада ишлаб чиқилган телефонлар устидан жосуслик қилишининг техник имкони йўқлиги ҳақидаги баёнотини очиқдан-очиқ ёлғонлигини айтди.

Сноуденнинг таъкидлашича, Франция президенти Эммануел Макроннинг “iPhone”ини бузадиган код АҚШ президенти Жо Байденнинг “iPhone”ига ўхшаш ишлайди.

Марокаш разведкаси Исроилнинг “Пегасус” жосуслик дастуридан фойдаланган ҳолда телефон қўнғироқларини тинглаш учун ўша пайтдаги Франция Бош вазири Эдуард Филипп ва Франция ҳукуматининг 14 амалдорининг телефонини танлагани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Шпион дастурининг излари “Forbidden Stories” (Тақиқланган ҳикоялар) ва “Amnesty International” мутахассислари томонидан топилган.

“Вашингтон Пост” газетаси Ғарб давлатлари жиноятчилар ва террорчиларни кузатиб бориш учун ишлаб чиқилган Исроилнинг “NSO Group” компаниясининг дастуридан бутун дунё бўйлаб мухолиф сиёсатчилар, фаоллар ва журналистлар ортидан жосуслик қилиш мақсадида кенг фойдаланмоқда.