Сўровнома: Аксарият америкаликлар тоза энергияга тўлиқ ўтишни қўллаб-қувватлайди

“Axios” веб-сайти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра америкаликларнинг аксарияти 2035 йилга қадар 100 фоиз тоза энергия ишлатишга ўтишни қўллаб-қувватлайди. Президент Жо Байден маъмурияти шуни режалаштирмоқда.

Саҳифа ушбу натижалар аҳоли ўртасида тоза энергияга ўтиш ғояси нақадар машҳурлигини кўрсатиб, бу ҳали ҳам музокаралар олиб борилаётган инфратузилма қонун лойиҳаларида тоза энергия қабул қилинишига қарши бўлган қонунчилар учун огоҳлантириш белгиси бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Сайтга кўра, натижалар Президент Байденнинг тоза энергияга ўтишга қаратилган ҳаракатларини, ҳатто Миссисипи ва Алабама сингари Оқ уйнинг режаларига қарши бўлган штатлар аҳолиси ҳам кенг қўллаб-қувватлаганлигини кўрсатди.

Вайоминг ва Ғарбий Виржиния каби кўмир ишлаб чиқарувчи штатларда респондентларнинг ярмидан кўпи (мос равишда 52 ва 53 фоиз) тоза энергия ўтишини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

АҚШ президенти Жо Байден Америка Қўшма Штатлари 2035 йилгача углерод чиқиндиларини бутунлай йўқ қилади, деган амбициясини билдирган эди.