Спиртли ичимликлар саратонга сабаб бўлади

Агар охирги вақтларда ўз шахсий аҳлоқингиз устида ишлашни тўхтатиб қўйган бўлсангиз, унда қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган маълумотлар эътиборингизни тортиб, сизни сергаклантириши табиий. Яқинда чоп этилган янги тадқиқотларнинг натижаларига кўра олимларнинг таъкидлашларича, спиртли ичимликлар саратон касаллигининг еттита жиддий тури учун асосий хавф омили сифатида хизмат қилар экан. Статистика натижалари эркаклар ва аёллар учун бирдек тааллуқлидир.

АҚШ, Канада, Франция ва Нигериядаги руҳий саломатлик ва саратон касаллигини ўрганиш институтларининг бир гуруҳ тадқиқотчилари томонидан олиб борилган саратон касаллиги бўйича янги тадқиқотлар 13 июль куни “The Lancet Oncology” журналида чоп этилди. Унда тадқиқот гуруҳи Хитой, Ҳиндистон, Ветнам ва Африканинг Саҳрои Кабир минтақасидаги кўплаб мамлакатларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тобора ортиб бораётганлиги таъкидланган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, глобал миқёсда 2020 йилда 6,3 миллион киши қизилўнгач, томоқ, ҳалқум, йўғон ичак, тўғри ичак, жигар ва кўкрак саратонидан вафот этган (кўкрак саратони асосан аёлларда кенг учрайдиган кўкрак бези саратонига нисбатан қўлланилади, аммо эркаклар ҳам кўкрак бези саратонига чалиниши мумкин).

Ушбу дастлабки статистик маълумотларга қарамай, тадқиқотчилар спиртли ичимликларни истеъмол қилишни камайтириш саратоннинг олдини олишда муҳим қадам бўлиши мумкин деган фикрда бўлишсада, илмий иш муаллифларидан бири Ҳарриет Рамгейнинг айтишича, аксарият одамлар алкоголь ва саратон ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлигидан бехабардирлар. Рамгейнинг таъкидлашича, “америкаликларнинг ҳар уч нафаридан биттаси” спиртли ичимликларни саратон касаллигининг асосий сабаби деб билади.

Шунингдек, тадқиқотчилар алкогол ичимликларни истеъмол қилиш 2020 йилда 741,300 та янги саратон касаллигининг келиб чиқишида бирламчи омил бўлганлигини аниқладилар.