Токио-2020: ирқчилик ҳолати, медаллар пойгаси

Германия велосипед спорти федерациясининг спорт директори эркаклар мусобақаси пайтида ирқий камситишга оид сўзларни ишлатгани учун Токио Олимпиадасидан уйга қайтариб юборилди. Патрик Мостер терма жамоа велопойгачиси Никиас Арндтга “Туячиларни бос! Туячиларни бос! Қани!” дея ҳақоратлаган. У бу сўзлари билан Жазоир ва Эритреядан келган спортчиларни назарда тутган деб баҳо берилмоқда.

Медаллар бўйича Хитой 18 та олтин, 9 та кумуш, 11 та бронза, жами 38 та медаллар билан дунёда етакчилик қилмоқда. Япония 15 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медаллар билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Етакчилар орасида учинчи ўринда АҚШ 14 та олтин, 16 та кумуш, 11 та бронза, жами 41 та медаллар билан бормоқда.

Ветнам уруши тугаганидан сўнг Америкага борган қочқинлар оиласи фарзанди Суниса Ли гимнастика бўйича олтин медални қўлга киритди.

Янги Зеландия эшкакчилари тарихий Олимпиада ўйинларида яна иккита олтинни қўлга киритди.

Сузиш бўйича Австралия гуруҳи аъзоси Эмма Маккион олтинни медални қўлга киритди. Маккеон 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича мусобақада аёллар ўртасидаги Олимпия рекордини янгилади.

Метт Ковард-Холли эркаклар ўртасида милтиқдан ўқ отиш бўйича Буюк Британияга яна бир бронза медалини тақдим этди. Бел жароҳати туфайли Метт ўн йил олдин регби бўйича фаолиятини якунлашга мажбур бўлган эди.

Буюк Британиялик Данкан Скотт 200 метрга чалқанча сузиш бўйича кумуш медални қўлга киритди ва умумий ҳисобда ўйинларда учинчи медалга эга бўлди. Бу спорт турида хитойлик Вунг Шан Олимпия олтинини ютиб олди. Люк Гринбенк эса бронза медалини қўлга киритди.

Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этаётган Бразилия терма жамоаси футболчиси Дуглас Луис, Аргентина турнирни тарк этгани туфайли қуйидаги сўзлар билан улар устидан кулди: “Хайр, укажонлар”.