Токио-2020: Ўзбекистон

Дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамовга 100 кг вазн тоифасида дастлабки босқичда ирландиялик Бенжамин Флетчер рақиблик қилди. Беллашувда ўзининг яққол устунлигини намойиш этган Хуррамов вазари баҳоси билан баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди. Кейинги босқичда Хуррамов япониялик жаҳон чемпиони Арон Волфга қарши татамига чиқди. Беллашув давомида япон дзюдочиси ўзининг техник томондан кучли эканини кўрсатди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди вакилимиз аралаш жамоавий йўналишда иштирок этиши мумкин.

Жаҳон чемпиони, делегациямиз байроқдори Баҳодир Жалолов озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевга қарши кечган беллашувда ҳақиқий етакчиларга хос жанг қилди ва рақибини катта устунлик билан мағлуб этди. Ҳатто рефери 2-раундда Баҳодирнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни очишга ҳам мажбур бўлди.

Олимпия ўйинлари доирасида яна бир боксчимиз Фанат Қаҳрамонов иккинчи баҳсида рингга кўтарилди. Бу гал унга қозоғистонлик спортчи рақиблик қилди. Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари финалчиси Абилхан Аманкулга қарши кечган жанг рақибнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Қахрамонов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлада.

Боксчи қизимиз Турсуной Раҳимова 51 кг вазн тоифасида туркиялик Бусе Наз Чақирўғлу билан кечган муросасиз жангда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Бироқ якуний қарор туркиялик боксчининг ғалабасини (3:2) эътироф этди.

olympic.uz