Тольяттидаги хостелда ўзбекистонликлар заҳарланди

Россиянинг Тольятти шаҳрида жойлашган хостеллардан бирида Ўзбекистон фуқаролари оммавий тарзда заҳарланишди. Бу ҳақда Самара вилояти прокуратурасининг матбуот хизмати хабар берган.

Заҳарланиш белгилари 23 нафар кишида кўринган бўлиб, улардан 13 киши 5-сонли Тольятти шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Уларнинг ҳолати қониқарли бўлиб, ораларида ёш болалар йўқдир.

Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат бўйича суриштириш ишларини бошлади.