Турк қизи тоққа турмушга чиққанини эълон қилди

Турк матбуоти 33 ёшли турк алпинисти Савгул Арслан Ағри тоғига рамзий равишда турмушга чиққанлигини эълон қилганини хабар қилди.

Турк алпинисти буни аёлларга ва болаларга нисбатан зўравонликка эътиборни жалб қилиш учун, тоғ билан боғлиқ ҳолда қилганини тушунтирди.

Воқеа худди филмлардагидек содир бўлди. Савгул 30 кишидан иборат гуруҳ билан Ағри тоғига кўтарилди. Улар 4200 метр баландликка чиққач, “келин” сумкасидан тўй либосини чиқариб, уни кийиб, шерикларини ҳайратга солди ва ҳайрон қолдирди.

Аёл дўстларига ушбу ҳаракатни болалар ва аёлларга нисбатан жиноятлар ва зўравонликларни қоралаш мақсадида қилганини айтиб, аёлларга нисбатан камситишлар ва болаларга нисбатан турли хил ҳуқуқбузарликлар инсон ҳуқуқларига зид эканлигини таъкидлади.

У шундай деди: “Биз биламизки, бу жиноятлар нафақат жиноятга дучор бўлган шахсларга, балки бизга ҳам катта оғриқ келтиради ва барчамизга маънавий зарар этказади. Келажакда биз аёлларга кучлироқ бўлишини, болалар эса хавфсиз бўлишини тилаб қоламиз”.