Президент Эрдўған: Ёнғинлар бўйича тергов жадал давом этмоқда

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, жума намозини ўқигач, Ускудардаги Буюк Чамлича масжидининг чиқишида, матбуот вакилларининг кун тартибига оид саволларига жавоб берди.

Эрдўған турли минтақалардаги ёнғинлар тўғрисида сўралганда, “Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бир вақтнинг ўзида содир бўлган ёнғинлар бўйича тергов ишлари жадал давом этмоқда. Бу ёнғинлар атайлаб уюштирилганми ёки йўқми, ўрганиляпти”, деди.

Эрдўған бу борада Ички ишлар вазирлиги ва разведка ташкилотлари бу борада қаттиқ иш олиб бораётганини айтган.

Шунингдек, у ёнғинни ўчириш учун 45 та вертолёт жалб қилинганини, ёнғин ўчоқларига зудлик билан барча тегишли вазирлар ва вазир ўринбосарлари жўнатилганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Россиядан, Украинадан, Озарбайжон ҳам амфибия самолётларини юборишини айтган. Шу билан бундай самолётларнинг сони 6 тага етган. Ушбу самолётлар ёнғинни ўчиришда энг самарали ҳисобланади, чунки улар амфибия бўлганлиги учун анча самаралироқ. Ушбу самолётлар ёрдамида сувни олиб, жуда тез суръатларда ўт ўчиришга эришиш мумкин.

Шунингдек, президент ўт ўчириш учун 1080 та сув насослари, 280 та сув ташиш танкери, 2270 та автотранспорт воситаси, 660 та булдозер ва қурилиш техникаси фаол ишлаётганини, 10550 ўт ўчирувчилар, 4 минг 110 техник ходимлар, 6 минг 440 ўрмон муҳофазаси ходимлари ишлаётганини маълум қилган.

Эрдўған АК Партия раиси ўринбосари Бинали Йилдирим, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли, ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу, атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири Мурат Курумнинг ёнғин минтақаларида эканликларини билдирди.