Туркия: Европа Иттифоқи ишончни йўқотди

«Европа Иттифоқи Кипр масаласида ишончни йўқотганига анча бўлди», – деди Туркия ташқи ишлар вазири.

«Кипрлик турклар 2004 йилда ўша пайтдаги БМТ Бош котиби Кофи Аннан томонидан ишлаб чиқилган оролни ривожлантириш режасини қўллаб-қувватлаган, аммо кипрлик юнонлар эса уни рад этган эдилар. Европа Иттифоқи туркларга берган ваъдаларини бажармади, лекин юнонларни блокка аъзолик билан мукофотлади», – дея таъкидлади Мевлут Чавушўғли.

Вазир Анталия шаҳрида журналистларга бўлиб ўтган воқеа сабабли Европа Иттифоқи ишончни йўқотганлигини айтиб ўтди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Шимолий Кипр Турк Республикасига 20 июль сешанба куни амалга оширган ташрифи Туркиянинг 1974 йилги Кипрлик туркларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Кипр тинчлик операциясининг 47 йиллиги ҳамда Шимолий Кипрнинг Тинчлик ва Озодлик кунига тўғри келди.

Кипр масаласи бўйича музокаралар 53 йилдан бери ҳеч қандай натижа бермай келмоқда, деди у кипрлик юнонларни ҳар сафар музокараларни издан чиқаришда айблаб. Бунинг фонида кипрлик юнонлар мукофотланди, турклар эса жазоланди, деди Чавушўғли.