Хитойда дельта-штаммнинг тарқалишига Россиядан келган учоқ сабаб бўлган бўлиши мумкин

Хитойнинг шарқида жойлашган Цзянсу вилоятининг Нанкин шаҳрида коронавирус яна қайтадан авж олди. Маҳаллий расмийлар бунинг сабаби сифатида 10-июль куни Россиядан учиб келган Air China компаниясига қарашли СА910 учоғини тахмин қилишмоқда.

Вирусни биринчи бўлиб учоқ салонини тозалаган аэропорт ходимлари юқтириб олишган. Мазкур ходимлар тахминларга кўра, шахсий масофа қоидаларини бузган бўлиши мумкин. Натижада инфекция  маҳаллий ва халқаро рейсларнинг озодалигига жавобгар бўлган уларнинг бошқа ҳамкасбларига ҳам юққан. Нанкин шаҳар касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази бошлиғи Дин Цзенинг айтишича, касалланганларнинг барчаси коронавируснинг “ҳинд” варианти- SARS-CoV-2 га чалинган   ва улар касалликни бир хил занжирсимон шаклда бир-бирларидан юқтириб олган.