ЯХШИДAН БОҒ ҚОЛУР…

1987-йил 74 ёшли рикша (одам ташишга мўлжалланган велосипед) ҳайдовчиси Баи Фанг Ли пенсияга чиқиб, она шаҳри Тианжинга қайтиб келади. У ерда эса болалар далаларда ишлаётганига кўзи тушади. Ишлаётган болалар камбағаллиги туфайли мактабга бормай, пул топишга мажбур эдилар. Баи Фанг Ли бундай аянчли ҳолга чидай олмай, шаҳарга қайтиб кетади ҳамда эски ишини яна давом эттиради. Бу сафар у янада қаттиқроқ ишлайди. Ҳар куни деярли 24 соат мобайнида мижоз кутиб ўтирар, овқат, кийим ва бошқа ҳаражатларига иложи борича камроқ пул сарфлашга ҳаракат қилар эди. Топган пулини эса она шаҳрида мактабга камбағаллик туфайли бора олмаётган болалаларни ўқиши учун юбориб туради. Яна у етимхонага ҳам ёрдам бериб турган. Муассаса ходимлари ҳисоб-китобларига кўра, Фанг Ли 53000 доллар хайрия қилган. Фанг Ли 93 ёшида фақирликда оламдан ўтган…

Нилуфар Мирзаева саҳифасидан олинди.