Америка агентлиги сайёранинг ташвишли тақдири ҳақида огоҳлантиради

Америка Миллий океан ва атмосфера агентлиги июл ойини сайёрадаги энг иссиқ ой деб баҳолаганидан сўнг, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий ҳодисаларнинг кўпайишидан хавотир билдирди.

Агентлик раҳбари Рик Спинрад: “Июль ойи, одатда, йилнинг энг иссиқ ойи, лекин 2021 йилнинг июль ойи бундан ошиб, тарихдаги энг иссиқ ой бўлди”, деб таъкидлади.

Агентлик маълумотларига кўра, сайёрамизнинг умумий ҳарорати 2016 йилдаги энг иссиқ июль ойига нисбатан 0,01 даражага ошган. Бу йигирманчи асрдаги ўртача ҳароратдан 0,93 даража юқори ҳисобланади.

Агентликда маълумотларни рўйхатдан ўтказиш 142 йил олдин бошланганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Иқлим ўзгариши бўйича Европа хизмати (Коперник) июль ойи иссиқлиги бўйича сайёрамиздаги энг иссиқ учинчи ой бўлганини хабар қилди.