Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳомиладор аёлларнинг “Ковид-19” вакцинасини қабул қилиши тўғрисида қарор қабул қилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари чоршанба куни, ҳомиладор аёлларга коронавирусга қарши вакциналарни бериш кераклигини айтди. Бу янги таҳлилларга асосланган бўлиб, эмлаш туфайли ҳомила тушиш хавфи ошмаган.

Марказлар янги таҳлилда ҳам, олдинги тадқиқотларда ҳам ҳомиладор аёлларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ ҳеч қандай хавф топмаганликларини қўшимча қилишди. Шу асосда ҳомиладор аёллар мамлакатда фавқулодда фойдаланиш рухсатномасини олган ҳар қандай вакцинани, яъни Пфайзер, Модерна ва Жонсон ва Жонсонни олишлари мумкин.