Америкада 9 нафар қора танли инсоннинг қотили ўлимга ҳукм қилинди

АҚШ апелляция суди 2015 йилда тўққиз қора танлини ўлдирган миллатчи Дилан Руфга ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.

Чоршанба куни АҚШ Тўртинчи туманидаги 3 судядан иборат Апелляция суди Руфга ўлим жазосини тасдиқловчи қарор чиқарди, деб хабар беради “Рейтерс” ахборот агентлиги суд ҳужжатларига таяниб.

Ҳозир 27 ёшда бўлган Руф, 2015 йилда Жанубий Каролина штатининг Чарлестон шаҳридаги черковда тўққиз қора танлини ўлдирган бўлиб, суд ҳужжатларига кўра 2017 йилнинг январида суд ҳокимияти уни ўлимга ҳукм қилган.