АҚШ Давлат департаменти жиддий киберҳужумга учради

 Американинг “Fox News” тармоғи АҚШ Давлат департаменти яқинда хавфли киберҳужумга учраганини хабар қилди.

 Шанба куни тармоқ, хабардор манбадан иқтибос келтирган ҳолда, Давлат департаменти хакерлар ҳужумига учраганини тасдиқлаб, Пентагоннинг кибер қўмондонлиги потентсиал хавфли бузилиш ҳақида билдиришнома юборганини қайд этди.

Тармоқ бу тахмин қилинган киберҳужумнинг санаси ва кўлами ва унга масъул бўлганлар ҳозирча номаълумлигини айтиб, бу ҳодиса вазирлик томонидан олиб борилган операцияларга таъсир кўрсатганми ёки йўқми ҳозирча аниқ эмаслигини таъкидлади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби тармоққа, вазирлик ўз маълумотларини ҳимоя қилиш учун ўз мажбуриятларини жиддий қабул қилишини ва бу борада ҳар доим чоралар кўришини айтиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳар қандай тахмин қилинаётган кибер ҳодисаларнинг табиати ва кўламини муҳокама қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтди.