АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг янги котиби флот олдида турган 4 та асосий вазифани белгилади

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг янги котиби Карлос дел Торо АҚШ флотининг асосий муаммоларини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, у денгиз кучлари бўлинмаларига ва унинг оддий ходимларига йўллаган мактубида, “Пекин бизнинг ҳарбий қудратимизга путур этказишни мақсад қилиб қўйган. Бу Хитойнинг энг катта таҳдиди, биз бунга йўл қўймаймиз”, деди.

Иккинчи вазифа сифатида вазир маданий хилма-хилликни таъминлаш зарурлигига ишора қилиб, барча ирқ, дин ва миллат вакилларига тенг ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлади.

Учинчи масала – иқлим ўзгариши, денгиз флоти вазирининг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида денгиз флоти самарадорлигини сақлаб қолиш билан бирга табиатга етказиладиган зарарни камайтириш зарурлигини айтган.

Дел Торо, шунингдек, денгиз флоти аъзоларини коронавирусга қарши эмланишга чақирди.