АҚШ Конгресси космосда Россия таҳдиди мавжудлигини маълум қилди

АҚШ Конгресси янги ҳисоботида Россия ва Хитой космосда АҚШ учун потенциал таҳдид эканлигини маълум қилди.

“АҚШ ва Россия каби душманлар душманлик ҳақидаги назарияларни ўрганиб, АҚШнинг заифлиги сифатида космик тизимларга эътибор қаратдилар”, дейилади Конгресс тадқиқот хизмати томонидан тайёрланган ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, унинг хулосаларининг тўғрилигини тасдиқловчи янги ихтиролар орасида кинетик бўлмаган воситалар, шу жумладан лазер, микротўлқинли қурол ва бошқа турдаги қуроллар бор.

Хизмат мутахассислари АҚШ сунъий йўлдошлари ва космик кемаларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини ўрнатишни ва космосдаги фаолиятни назорат қилувчи халқаро шартномаларни янгилашни тавсия қилишди.