АҚШ матбуоти: 15000 америкалик Афғонистонда қолмоқда

 АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари Конгрессга Толибон мамлакатни эгаллаб олганидан кейин ҳам 15 минггача америкалик Афғонистонда қолаётганини маълум қилди.

 “Nbcnews” тармоғи АҚШ Сенати икки расмийсидан иқтибос келтирган ҳолда айтишича, улар бу рақамни миллий хавфсизлик ва мудофаа расмийларидан брифинг пайтида олишган.

Washington Post бу ҳақда биринчи марта хабар бериб, Афғонистонда ҳали ҳам 10-15 мингга яқин Америка фуқароси қолаётганини қайд этди.

“Толибон бизга тинч аҳолига аеропортга хавфсиз ўтишни таъминлашга тайёр эканликларини айтди ва биз бу мажбуриятни бажаришга интиламиз”, деди миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан сешанба куни Оқ уйда журналистларга.

Душанба куни АҚШ ҳукумати 20 мингдан ортиқ афғонларга махсус иммиграцион визалар учун АҚШ базаларига ўтказишга тайёрлигини билдирди.

АҚШ расмийлари сешанба куни кечқурун 1100 га яқин АҚШ фуқаролари, доимий яшовчилар ва уларнинг оилалари 13 та рейс билан эвакуация қилинганини маълум қилишди.