АҚШ расмийлари Пентагон ҳужумчисининг шахсини аниқлади

АҚШ ҳукумати икки кун олдин Пентагондан бир неча метр нарида милиционерни ўлдирган ҳужумчининг кимлигини эълон қилди.

ФБР тарқатган баёнотда айтилишича, сешанба куни эрталаб 27 ёшли Жоржия штатилик Остин Уилямс Ланз автобусдан тушиб, Пентагон биносининг кириш қисмидан бир неча метр нарида полиция ходими Жорж Гонсалесга пичоқ урган.

У Гонсалесни ярадор қилган ва полициячининг қуроли билан ўзини отиб ташлаган.

ФТБ, шундан кейин бошқа полиция ходимлари аралашганини ва Ланз воқеа жойида ўлдирилганини, полициячи Гонсалес касалхонага олиб кетилганини, лекин у тан жароҳатлари туфайли вафот этганини маълум қилди.

ФТБ ҳужумнинг сабабини айтмади, лекин Ланз олдин ҳам қамалиб чиққан, жиноятлар ва ўғриликлар қилган ва Жоржия маҳаллий хабарларига кўра, илгари ҳам полициячига ҳужум қилган.