АҚШ разведка ҳамжамияти: Коронавирус биологик қурол сифатида ишлаб чиқилмаган

Рейтерс жума куни кечқурун хабар беришича, АҚШ разведка ҳамжамияти коронавирус биологик қурол сифатида ишлаб чиқилмаган деган хулосага келган.

Жума куни ошкор қилинмаган ҳисоботнинг қисқача баёнотида, расмийлар АҚШ разведка ҳамжамияти Ковид-19 касаллигини келтириб чиқарувчи вируснинг аниқ келиб чиқиши борасидаги келишмовчиликларни ҳалигача ҳал қила олмаётганини айтишди.

Ҳисоботнинг хулосасига кўра, КОВИД-19 Хитойнинг Ухан шаҳрида кичик миқёсда пайдо бўлган.

Ҳисобот Хитой расмийлари вирус тарқалишидан олдин ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини тасдиқлади.

Уханда вируснинг инсонга биринчи юқиши, эҳтимол, лабораторияда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида бўлиш мумкинлиги айтилади ҳисоботда.

Маълум бўлишича, разведка жамиятининг уч аъзоси баҳо бера олмаган, баъзи таҳлилчилар вирус келиб чиқиши табиий деган бўлса, бошқалари эса унинг келиб чиқиши лабораторияданлигини айтишган.

Ҳисобот шуни кўрсатдики, АҚШ разведка ҳамжамияти “Ковид-19” нинг келиб чиқиши эҳтимоли бўйича турлича фикрда.

Ҳисоботда айтилишича, АҚШ разведка ҳамжамияти янги маълумотлар бўлмаса, Ковид-19 нинг келиб чиқиши тўғрисида аниқроқ тушунтириш бера олмайди.