АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқиши бўйича хулосаларда иккига бўлиниб кетди

АҚШ разведка агентликлари коронавируснинг келиб чиқиши борасида иккига бўлиниб қолмоқда, бироқ уларнинг ишонишича, Хитой етакчилари глобал пандемия бошланишидан олдин вирус ҳақида билишмаган. Буни президент Жо Байден буюрган текширув натижалари кўрсатди.

Жума куни эълон қилинган ҳисоботнинг хулосасида келтирилишича, АҚШ разведка ҳамжамиятининг тўрт аъзоси ишончсизлик билан вирус дастлаб ҳайвондан одамга ўтганлигини айтишган. Бешинчи аъзо эса одамларга ўтган биринчи инфекция лаборатория билан боғлиқлигига ишонади. Таҳлилчилар бу вирус био-қурол сифатида яратилганига ишонишмайди.

Хитой вирусни АҚШ ва халқаро текширув гуруҳи билан тўлиқ ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, унинг келиб чиқишини аниқлашга халақит берди. Миллий разведка директори жума куни Хитой “глобал текширувга тўсқинлик қилишда давом этмоқда, маълумот алмашишдан бош тортмоқда ва (вируснинг келиб чиқишида) бошқа давлатларни, шу жумладан АҚШни айбламоқда” деди.

Коронавирус бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш ва хавфсизликнинг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. АҚШда кўплаб консерваторлар хитойлик олимларни COVID-19 ни лабораторияда ишлаб чиқишда ва унинг тарқалишига йўл қўйишда айблашмоқда.

Илмий келишувга кўра, вирус, эҳтимол, зоонотик трансмиссия деб номланган ҳайвонлардан одамларга кўчган бўлиши мумкин.

Жаноб Байден ўз баёнотида Хитой вируснинг келиб чиқишини аниқлашга “бошиданоқ” тўсқинлик қилганини айтди. “Дунё жавоб олишга лойиқ ва биз уни олмагунимизча тинчланмайман”, – деди у.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобот эълон қилинишидан олдин АҚШ текширув натижаларига норозилик билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги бош директори Фу Конг чет эллик журналистлар учун ўтказилган брифингда “Хитойни айбдор қилиш АҚШни оқлай олмайди” деди. “Агар улар Хитойни асоссиз равишда айбламоқчи бўлсалар, қарши ҳужумни қабул қилишга тайёр бўлишлари керак эди”.