АҚШ ядровий баллистик ракета синовини ўтказди

 Қўшма Штатлар ядровий ўқ -дориларни ташишга қодир бўлган Minuteman 3 қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди, дея хабар берди Пентагон чоршанба куни.

Твиттердаги саҳифасида вазирлик “Бундай синовлар ушбу қуролларнинг тайёрлигини кузатиш имконини беради ва иттифоқчиларимизни ядровий қуролларимизнинг хавфсиз, ишончли ва самарали эканлигига ишонтиради”, деб баёнот берди.

1960 йиллардан бошлаб, Minuteman ракеталари “Совуқ уруш” даврида АҚШнинг Совет Иттифоқига қарши ядровий қуролларининг муҳим таркибий қисми бўлиб келган.

Minuteman 3 – қуруқликдан учириладиган ягона Америка қитъалараро баллистик ракетаси бўлиб, очиқ манбаларга кўра Вашингтонда ҳозирда улардан 450 таси бор. Бу ядровий ракета 12000 км масофадаги нишонларга зарба беришга қодир.