АҚШда “Дельта” штамм пандемияни кучайтирмоқда

 АҚШнинг Арканзас штати губернатори Аса  Хатчинсоннинг айтишича, Дельта штаммининг кенг тарқалиши натижасида касалхоналардаги беморлар сони 6 ой ичида энг юқори даражага кўтарилди.

Хатчинсон Арканзас штатининг аҳолисини вакциналар ҳақида нотўғри маълумот тарқатилганлиги сабабли иккиланмасдан эмлашга чақирди.

Қўшни Техасда губернатор Грег Эббот касалхоналардан фавқулодда операцияларни кечиктиришни сўради, чунки тез юқадиган мутацияли штамм мамлакатнинг кўп жойларига, шу жумладан эмлаш даражаси паст бўлган кўплаб жанубий штатларга тарқалди.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, якшанба куни 28,317 та ҳолат аниқлангани сабабли, Флорида кундалик инфекциялар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

Рейтерс таҳлилига кўра, Флоридада короновирус юқтирганларни касалхоналарга ётқизилиши саккизинчи кун кетма-кет рекорд даражага етган.

Бутун мамлакат бўйлаб касалхонада даволаниши талаб қилинадиган болалар сони кўпаймоқда. Соғлиқни сақлаш мутахассисларига кўра, бу мутацияга учраган “Дельта” штаммига боғлиқ бўлиб, улар ёш болаларга асл “алфа” штаммидан кўра кўпроқ юқади.

Америка Қўшма Штатлари бўйлаб коронавирус билан касалланишнинг ўртача сони кетма-кет уч кун давомида 100,000 га етди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 35% га ошган.

Луизиана, Флорида ва Арканзас штатларида ўтган ҳафта энг кўп янги чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Касалхоналарда даволанаётган КОВИД-19 билан касалланганлар сони 40% га ошди, ўтган ҳафта мамлакат бўйлаб ўлимлар сони 18% га ошди.