АҚШда инфратузилма тўғрисидаги қонун қабул қилинмоқда

АҚШ сенаторлари якшанба куни йўллар, темир йўллар, алоқа тармоқлари ва бошқа инфратузилмалар учун 1 триллион долларлик сарф-харажатлар тўпламини кўзда тутувчи қонуннинг якуний лойиҳаси ҳафта охирида тасдиқланишини айтишмоқда.

Мейнлик республикачи сенатор Сюзан Коллинз CNNга берган интервьюсида, камида 10 нафар республикачилар қонунни қўллаб-қувватлашига ишонади, бу унга 60 овозли процессуал тўсиқни бартараф этишга имкон беради.

Ғарбий Виржиния штатидан демократ сенатор Жо Манчин, CBS телеканалининг “Халқ билан юзма-юз” кўрсатувида якшанба куни қўшимча равишда процессуал овоз бериш мумкинлигини ва қонун лойиҳасининг пайшанба кунигача қабул қилинишини айтди. Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси матни деярли тугалланган.

“Катта инфратузилма пакети” Президент Жо Байденнинг қонунчиликдаги устувор вазифаларидан бири бўлиб, унинг амалга оширилиши АҚШ йўллари, кўприклари, портлари ва транзит тизимига бир неча ўн йиллар ичидаги энг катта сармоя бўлади.

Лойиҳа 550 миллиард долларлик янги харажатларни ва 450 миллиард доллар миқдорида олдиндан тасдиқланган маблағларни ўз ичига олади ва сув қувурларини алмаштириш ҳамда электромобилларни зарядлаш станциялари тармоғини қуриш учун ҳам ишлатилади.