АҚШда коронавирусга қарши эмланмаган ишчиларнинг иш ҳақидан 50 доллар ушлаб қолиш режалаштирилмоқда

Америка Қўшма Штатларидаги иш берувчилар ўз ишчиларини коронавирусга қарши эмлашга кўндириш учун совға карталари, дам олиш куни ва моддий рағбатлантириш каби кўплаб рағбатларни таклиф қилишди, аммо энди янги ёндашув қўлланилмоқда.

Энг катта соғлиқни сақлаш бўйича консалтинг фирмаларидан бири бўлган “Mercer” маълумотларига кўра, иш берувчилар эмланмаган ходимларининг иш ҳақидан ойига 20 дан 50 долларгача ушлаб қолишни бошладилар.

“Иш берувчилар пулли дам олиш ва пул каби имтиёзларни таклиф қилиб, ходимларни эмлашга рағбатлантиришга ҳаракат қилишди, лекин дельта варианти бутун мамлакат бўйлаб юқиш ва касалхоналарга ётқизилишларнинг кўпайишига ва эмлаш кўрсаткичларининг пасайишига олиб келди. Сўнгги бир неча ҳафта мобайнида биз камида 20 та иш берувчидан сўров олдик, улар ўз ходимлари ўртасида эмлаш кўрсаткичларини ошириш учун эмланмаган одамлар учун қўшимча соғлиқни сақлаш тўловларини тўлашни ўйлайдилар”, деди “Mercer” мутахассиси Уейд Симмонс.