АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари 2011 йилдан буён энг катта кунлик йўқотишни бошдан кечирди

Пайшанба куни Кобул аеропортида “ИШИД” террор ташкилоти томонидан уюштирилган ҳужумда 13 америкалик аскар ҳалок бўлди, бу 2011 йилдан буён Афғонистонда ҳалок бўлган америкалик аскарлар сони бўйича энг ёмон кунлик йўқотишдир.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ИШИДнинг иккита худкуш бомбаси аеропортнинг асосий дарвозаси ва эвакуация қилинган жой яқинидаги меҳмонхонада портлатиб юбориши натижасида 13 аскар ҳалок бўлган.

Бундан олдин энг катта йўқотиш 2011 йил 6 августда жангарилар “Чинук” вертолётини ўққа тутганида қайд этилган. Бу Кобулдан жануби-ғарбда жойлашган Вардак туманидаги тунги тадбирда содир бўлган.

Отишмада 30 АҚШ ҳарбий хизматчиси ва 22 АҚШ денгиз флоти аскарлари, шунингдек, саккиз афғон ўлган.