Arc One – электр тезюрар қайиқ

Arc Boat компаниясига асос солган собиқ Тесла муҳандислари тезюрар электр моторли қайиқ лойиҳаси устида ишламоқда.

2022 йилда тақдим этилиши кутилаётган 7 метрли Arc One қайиғи алюминийдан тайёрланади. Унга қуввати 200 кВт/соат бўлган 800 вольтли аккумулятор ўрнатилади. Бундай куч билан транспорт воситаси 475 от кучига эга двигателни ҳаракатга келтиради. Натижада, қайиқ соатига 70 км тезликка қадар қисқа вақтда эриша олади.

Қайд этиш керакки, бундай гўзаллик учун ҳаридор 300 минг доллар тўлаши керак бўлади.