Ашраф Ғани Афғонистондан чиқиб кетди

Ўтган якшанба куни Толибон қўшинлари Афғонистон пойтахти Кобулга кириб келгач, президент истеъфога чиқиб, гап-сўзларга кўра Тожикистонга учиб кетган.

Тожикистондан унинг бошқа бир мамлакатга ўтиб кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Афғонистон ҳукумати махсус кенгашга топширилди ва унинг таркибига Миллий Ярашиш бўйича олий мажлис бошлиғи Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва собиқ президент Ҳамид Карзай кирди.

Ҳамид Карзай афғон халқига Толибон ишғолига қарамай, мамлакатни ташлаб кетмасликка сўз берди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, вақтинчалик ҳукуматни Толибоннинг Қатардаги сиёсий офиси бошлиғи Мулла Абдулғани Бародар бошқаради.