Австралия келгусида эмиссияни камайтиришга рози бўлишдан бош тортди

Австралия Бош Вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2050 йилгача ис гази эмиссиясини камайтириш режасига рози бўлишдан бош тортди.

Бош вазир Скотт Моррисон журналистлар билан гаплашар экан “Мен режасиз мақсадларга австралияликлар номидан “бўш чекка” имзо чекмайман” деди. “Австралияликлар режанинг оқибатлари, харажатлари ва йўналишлари қандай эканлигини билишга ҳақли”, – деб қўшимча қилди Моррисон.

Душанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши Ҳукуматлараро Панели келгуси 20 йил ичида глобал ҳарорат 1,5 даража ва ундан юқорига ошиши ҳақида огоҳлантирди.

Мутахассисларнинг ҳисоботига кўра, келгуси ўн йилликларда иқлим ўзгариши барча минтақаларда кучаяди, бу эса глобал ҳароратнинг цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилишига сабаб бўлади. Натижада иссиқлик тўлқинлари кўпаяди, иссиқ мавсумлар узоқроқ ва совуқ фасллар эса қисқароқ давом этади.

Глобал ҳарорат 2 даражага ошганда эса тез-тез юз берадиган ҳаддан ташқари иссиқлик қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимларининг “қизил” чегарасидан ўтиб кетади.