БАА тўлиқ эмланган саёҳатчиларга туристик визалар беришни тиклайди

Душанба кунидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганларга туристик визалар беришни тиклайди.

Шахсни аниқлаш ва фуқаролик бўйича федерал орган ва Фавқулодда инқироз ва табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси биргаликда сайёҳлик визаларини олиш учун ариза Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналардан бирини қабул қилган барча мамлакатлар фуқаролари учун очиқ бўлишини эълон қилишди.

3 июнь ҳолатига кўра, ЖССТ томонидан тасдиқланган COVID-19 вакциналарига қаторига AstraZeneca, Johnson&Johnson, Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinopharm ва Sinovac вакциналари киради.

Сайёҳлик визаси билан келган йўловчилар аэропортда мажбурий ПЦР текширувидан ўтишлари керак.