Байден АҚШ фуқароларининг Афғонистонда бўлишини чеклашни муҳокама қилмоқда

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден АҚШ фуқароларининг Афғонистонда бўлишини камайтириш бўйича Давлат котиби ва мудофаа вазири маслаҳатчиси билан муҳокама қилган.

“Президент Байден Блинкен, Остин ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан билан Афғонистонда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирди”, – деб ёзади Оқ уй твиттерда.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистон Президенти Ашраф Ғанига Вашингтон хавфсизлик вазиятидан келиб чиқиб, Кобулдаги фуқаролик иштирокини камайтиради, деб айтган ва Вашингтон Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаганини тасдиқлаган.