Байден АҚШдаги эпидемик вазиятни фожиали деб таърифлади

АҚШ Президенти Жо Байден ўз мамлакатида коронавирус пандемиясининг янги тўлқинини олдини олиш мумкин бўлган фожиа деб таърифлаб, вазиятнинг янада ёмонлашишидан огоҳлантирди.

Байден: “Вакцинация даражаси паст бўлган штатларда коронавирус билан касалланиш 10-20 баробар кўп. Вирус эмланмаганлар орасида ёнғин қуруқ хашакда тарқалгани каби тарқалади”, деб таъкидлади.

У давом этди: “Ўтган ҳафта давомида эмлаш даражаси 55 фоизга ошди ва эмлашнинг ўртача кунлик даражаси бир ой ичида энг юқори кўрсаткичдир. Бу далда берувчи белгидир”.

Қўшма Штатларда Ковидга чалинганлар сони бир ойдан бери ортиб бормоқда, ўртача етти кун давомида кунига 85000 ҳолат кузатилди.